Тарихда илк бор академик эшкак эшувчиларимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди

14:40 11 Июль 2021 Спорт
1519 0

Айни кунларда Чехиянинг Рачица шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада ҳамюртларимиз илк бор дунё биринчилиги медалига сазовор бўлишди.Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

2000 метр масофага кечган жуфтлик баҳсида Евгений Агафонов ва Шаҳзод Нурматов жуфтлиги ушбу муваффақиятга эришди. Саралашда биринчи натижа қайд этган вакилларимиз финалда учинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди ва бронза медали билан тақдирландилар.

Академик эшкак эшиш бўйича ЖЧ, Чехия

BLM2, 2000 метр:

1. Фернандез / Ливалд (Чили) – 6:47:58

2. Фасол / Мантегазза (Италия) – 6:50.38

3. Агафонов / Нурматов (Ўзбекистон) – 6:52.46

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер