Танзила Норбоева Туркия оила ишлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Моҳинур Оздемир Гёкташ билан музокара ўтказди
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Осиё хотин-қизлари форуми доирасида Туркия Республикасининг Оила ишлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Моҳинур Оздемир Гёкташ билан музокара ўтказди.
Суҳбат аввалида томонлар Ўзбекистон ва Туркия раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси туфайли икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ишонч асосида ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.
Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оила масалаларида саъй и-ҳаракатларни бирлаштириш мавзуларида фикр алмашилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Туркия Республикасининг Оила ишлари ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи кўриб чиқилди.
Шунингдек, мулоқот давомида ҳамкорлик муносабатларини келгусида амалий ҳаракатлар билан янада бойитиш бўйича режалар муҳокама қилиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг