Танзила Норбоева Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган қатор давлатлар омбудсманлари билан учрашди
Сенат Раиси Танзила Норбоева Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтининг 29 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Венгрия, Италия, Қирғизистон, Марокаш, Мўғулистон, Туркия омбудсманлари билан учрашув ўтказди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, Ўзбекистон Омбудсмани томонидан дунёдаги 50 га яқин мамлакатларнинг, шу жумладан Америка, Европа, Осиё, МДҲ давлатларининг омбудсманлари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.
Даставвал мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Омбудсман томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш борасида қўлланилаётган таъсир чоралари ва механизмларига тўхталиб ўтилди.
Инсон ҳуқуқлари соҳасига оид меъёрий ҳужжатларнинг қабул қилиниши ва такомиллашиб бориши Омбудсман институтига фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ваколатлари ҳамда натижадорлигининг ошишига туртки бўлгани айтиб ўтилди.
Ўз навбатида, меҳмонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолаб, янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ Омбудсман институтига қонунчилик ташаббуси сифатида парламент қуйи палатасига қонунчиликка оид таклифларни киритиш ҳуқуқи берилганлигини эътироф этдилар.
Конструктив ва амалий руҳда кечган учрашув якунида хорижий давлатларнинг омбудсманлари билан ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришни давом эттиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Мактабларда янги ўқув йили бошланди — Фоторепортаж
- Солиқ инспекцияси ходими 2 синф ўқувчиларидан нимани хоҳлайди (видео)?
- Ҳотдогдан чўчқа ёғигача: мактаб ошхонасида қандай озиқ-овқатларни сотиш тақиқланган?
- Талабалар диққатига: ижара пулининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича онлайн ариза бериш бошланди
- «Мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат!»: Давлат солиқ хизмати ва Болалар омбудсмани Қашқадарёдаги ҳолатга муносабат билдирди
- Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги узоқ йилдан бери ёпиқ турган назорат-ўтказиш пункти очилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг