Танзила Нарбаева Қирғиз Республикаси элчиси билан учрашди

2025 йил 23 май куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дуйшонқул Чотонов билан учрашув ўтказди. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама алоқалар, айниқса сўнгги йилларда барқарор ривожланиб бораётган ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг жадал ривожланишида икки мамлакат етакчиларининг сиёсий иродаси ва ўзаро ишончга асосланган мулоқотлари ҳал қилувчи роль ўйнагани алоҳида таъкидланди. Хусусан, олий даражадаги мунтазам учрашувлар ва ташрифлар икки томонлама ҳамкорликнинг мустаҳкам асосларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Томонлар парламентлараро ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Олий Мажлис ва Жогорку Кенеш ўртасида фаолият юритаётган парламентлараро комиссия доирасида турли ҳудудларда мунтазам тарзда мажлислар ташкил этилаётгани нафақат парламентлараро алоқаларни, балки ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон халқлари ўртасидаги тарихий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш борасида икки томон ўзаро манфаатдор эканликларини билдирдилар. Томонлар ушбу йўналишда ўзаро ҳамжиҳатликда ишлашга тайёр эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг