Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан учрашди

05:22 14 Июнь 2022 Сиёсат
313 0

Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Халқаро меҳнат конференциясининг 110-сессиясидаги иштироки доирасида Парламентлараро иттифоқ бош котиби Мартин Чунгонг билан ҳам учрашди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг Парламентлараро иттифоқ билан самарали ҳамкорлик алоқалари ва мамлакатимизда парламентаризмнинг сўнгги йиллардаги ривожланишига эътибор қаратилди.

Шунингдек, суҳбатда 2022 йилнинг 8-9 сентябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Жаҳон парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммитига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер