Танзила Нарбаева Бельгия Гендер тенглик, тенг имкониятлар ва хилма-хиллик бўйича Давлат котиби билан учрашди
Фото: senat.uz
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Нью-Йоркка амалий ташрифи давомида Бельгия Гендер тенглик, тенг имкониятлар ва хилма-хиллик бўйича Давлат котиби Мари-Коллин Лерой билан учрашди.
Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, аёлларнинг ихтисослашган ташкилотлари орқали ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари музокаранинг асосини ташкил этди.
Томонлар мазкур йўналишда ўзаро тажриба алмашиш, бу борадаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича фикрлашиб олдилар.
Мари-Коллин Лерой Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади.
Сенат Раиси Мари-Коллин Леройни жорий йилда юртимизда ўтказилиши режалаштирилган Осиё хотин-қизлар форумига таклиф қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг