Танзания ҳукумати аҳолини COVID-19га қарши эмламасликка қарор қилди

11:57 03 Февраль 2021 Дунё
865 0

Танзания тиббиёт идоралари коронавирусга қарши вакцинани сотиб олиш, мамлакатга олиб кириш ва аҳолини эмлаш ниятида эмас. Бу ҳақда “Al Аrabiya” телеканали мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Дороти Гважима сўзларига таяниб хабар бермоқда.

«Танзания Соғлиқни сақлаш вазирлиги COVID-19га қарши эмлашни амалга оширишни режалаштирмаяпти», деди вазир матбуот анжуманида.

Гважиманинг сўзларига кўра, танзанияликлар ушбу инфекция билан боғлиқ вазиятда тўлиқ хавфсиздирлар. У фуқароларни асосий гигиена меъёрларига риоя қилиш, шунингдек, зарурат туғилганда ингаляция қабул қилишга чақирди.

Шунингдек, кимёвий моддалар бўйича давлат хизмати раҳбари Фиделиче Мафумико вирусни доривор ўтлар билан даволашни таклиф қилди.

Маълумот учун, январь ойида Танзания президенти Жон Магуфули мамлакатда коронавирусга қарши вакцинадан фойдаланишга ҳожат йўқлигини маълум қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?