Танқидлар жаҳон ҳамжамиятида хитой тилининг ўрни ва аҳамиятига салбий таъсир кўрсатмайди — МТВ

18:48 18 Ноябрь 2020 Жамият
1032 0

Мактабгача таълим вазирлиги 2020 йилнинг 5 ноябрь куни мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Хитой Халқ Республикасининг Тошкентдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқ манбаларида кўрсатилганидек, қатор масалалар, жумладан, чет тили сифатида бошқа тиллар билан бирга хитой тилини ўрганиш фикри кўриб чиқилган эди.

Вазир мактабгача таълим тизимида хитой тилини ўрганиш фикрини илиқ қабул қилди, чунки касбий жиҳатдан ҳақиқий педагог сифатида вазир мактабгача ёшдаги болалар томонидан чет тилларини ўрганиш билан боғлиқ масалаларни бир неча бор кўтариб чиққани барчага маълум. Бола психологияси соҳасида халқаро тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у қанчалик кўп хорижий тилларни билса, унинг дунёни идрок этиши шунчалик яхлит бўлади.

Турли хорижий тилларни ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорига илова қилинган ҳужжатнинг 13-бандида ҳам белгиланган.

Узлуксиз таълим тизимида хорижий тилларни ўрганиш дастури доирасида МТВ масалан, инглиз тили билан бир қаторда алоҳида мактабгача таълим муассасаларида бошқа хорижий тилларни ўрганиш имкониятини тақдим этади. Буларнинг барчаси фақат ота-оналарнинг хоҳиш-истаклари ва МТТ имкониятларига асосланган ҳолда амалга оширилади.

"Кадрлар масалалари ҳам атрофлича кўриб чиқилмоқда. Масалан, Тошкент давлат шарқшунослик университети билан меморандум имзоланиб, унинг асосида талабаларни Мактабгача таълим ташкилотларида ғарб ва шарқ тилларини ўргатишга жалб этишда МТВ ва ТДШУ ҳамкорлигини йўлга қўйишга келишилган.

Мактабгача таълим соҳасида хитой тилини ўрганиш фикрига қайтсак: бу борада қарор ҳали қабул қилинмаган бўлсада, айрим фуқароларимиз турли хил асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотларни тарқатишдан тўхташмаяпти. Шуни тушуниб етиш керакки, бу каби танқидий руҳдаги муносабатлар жаҳон ҳамжамиятида хитой тилининг ўрни ва аҳамиятига салбий таъсир кўрсатмайди. Хитой тили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг расмий тилларидан бири, шунингдек, дунёдаги энг кенг тарқалган ва юқори талабга эга тиллардандир.

Мактабгача таълим тизимида Миробод туманидаги 506-сонли МТТда хитой педагоги томонидан хитой тилини ўргатиш муваффақиятли йўлга қўйилган, бунинг натижасида болалар эрта ёшларидан хитой тилида сўзлашмоқда.

МТВ Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқнинг фаол фойдаланувчиларидан бирор мавзудаги контекстни қисман олиб чиқиб, уни нотўғри талқин қилмасликка чақиради. Бунинг учун МТВ мактабгача ёшдаги болаларнинг таълим-тарбияси ва ривожланишида аҳолига дахлдор мавзуларни конструктив равишда муҳокама қилишга доимо тайёрлигини билдиради", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер