Таниқли мураббий ғалаба қозониш учун Мессига нима етишмаётганини айтди

Foto: Reuters
Полшалик таниқли футболчи ва мураббий Збигнев Бонек Аргентина терма жамоасининг турли авлоддаги икки юлдузи – афсонавий Диего Марадона ва терма жамоанинг ҳозирги етакчиси Лионел Мессини солиштирди.
«Замонавий футболда битта ўйинчи учрашув натижасини ҳал қила олмайди. Албатта, ўз ўйини ёки маҳорати билан ажралиб турадиганлар бор, лекин ғалаба қозониш учун доимо жамоа керак. Марадонанинг даври ўтди. У ёлғиз ўзи турнирларда ғалаба қозонишни биларди ва бунинг учун Мессига жамоа керак. Аммо Аргентина терма жамоаси, шубҳасиз, ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга», дейди Бонек.
Шу йилнинг 25 ноябрь куни Марадона вафот этганига икки йил тўлди. Аргентина терма жамоаси ва «Наполи»нинг машҳур ҳужумчиси 1986 йилда жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан, 1990 йилда эса турнирнинг кумуш медали совриндори бўлган.
Қатарда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионO‘zbekchaатида аргентиналиклар илк учрашувда Саудия Арабистони термасига (1:2) мағлуб бўлишди. Фаолиятида бешинчи жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Месси мухлислар ва мутахассислар томонидан жиддий танқидга учради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг