Таниқли бастакор Дилором Омонуллаева 66 ёшида вафот этди
Фото: Маданият вазирлиги
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли композитор ҳамда профессор Дилором Омонуллаева 66 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Дилором Омонуллаева 1959 йил 1 октябрда Тошкентда мусиқачилар оиласида туғилган. У 1990-1993 йилларда консерваторияда «Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси»да ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Омонуллаева ижодий фаолияти давомида 300 дан ортиқ мусиқий асарлар яратган. Унинг қўшиқлари Кумуш Раззоқова, Козим Қаюмов, Мавлуда Ойнақулова, Аъло Раҳимова, Раъно Бўронова каби машҳур санъаткорлар томонидан маромига етказиб ижро этилган.
Кўп йиллар давомида санъатнинг эстрада ва композиторлик соҳасида фаолият юритган ва ушбу санъатни ривожлантиришда фидокорона хизмат қилган Омонуллаева «Дўстлик» ордени, «Офарин» мукофоти, шунингдек, «Маданият ва санъат фидокори» ҳамда I даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг