Танасига ва юклари орасига 180 дона «iPhone» телефонларини божхонадан яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахслар фош бўлди
«Навоий» чегара божхона пости «iPhone» телефонларини танаси ва юклари орасига яшириб ўтмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Шахсий хавфсизлик ва Контрабандага қарши курашиш бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Навоий» чегара божхона пости орқали мобил уяли алоқа воситаларини юртимизга ноқонуний тарзда олиб киришга уринган 4 нафар шахслар тўхтатиб қолинди.
Тадбир давомида, қўшни давлатдан юртимизга пиёда ҳолда кириб келган фуқаролар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида уларнинг бел қисми ва қўл юклари орасига жами 180 дона «iPhone» русумли уяли алоқа воситалари хуфиёна тарзда беркитилганлиги маълум бўлди.
Ашёвий далил сифатида олинган мазкур телефонларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 1 миллиард 80 млн сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ «Telegram» орқали зарарли файлларни тарқатиб фуқароларнинг 1 миллиардга яқин пулларини ўмарган киберфирибгарлар қўлга тушгани тўғрисида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг