Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилади — соғлиқни сақлаш вазири
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий бошқармалар ва тиббиёт бирлашмалари ҳамда соҳага тааллуқли олий ўқув юртлари масъуллари иштирок этмоқда.
Ҳайъат йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири А.Иноятов олий таълим муассасаларининг ўқув дастурлари АҚШ, Корея, Германия ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.
"Тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек ва қорақалпоқ тилларида янги авлод адабиётлари яратилади. Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий этилади" деди вазир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг