Талабалар Олий Мажлис Сенати фаолияти билан яқиндан танишди
Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг иқтидорли талабалари билан учрашув ўтказилди.
Талабаларга парламент юқори палатаси — Сенатнинг асосий фаолияти ва ваколатлари, сенаторлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, сенаторлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, парламент назоратини олиб боришнинг айрим жиҳатлари тўғрисида тушунчалар берилди.
Шунингдек, талабалар Ёшлар парламентининг мақсад ва вазифалари, унинг ёшларга оид давлат сиёсатини шакллантиришдаги ўрни ва фаолияти ҳақида ҳам батафсил маълумотларга эга бўлди.
Мазкур тадбир ёшлар учун нафақат назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш, балки мамлакат парламент тизими, демократик ислоҳотлар ва қонунчилик жараёни ҳақида билиб олиш имконини ҳам берди.
Талабалар парламент юқори палатаси фаолиятига тааллуқли кўплаб саволларига жавоб олди, Сенат қўмиталари ҳамда девони фаолиятининг жараёни билан яқиндан танишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг