«Тахтақорача» довони яна аланга ичида қолди
Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғлаб турувчи «Тахтақорача» довонининг Китоб туманидан ўтган қисмида 3 кундан буён ўта йирик ёнғин ҳодисалари кузатилаётгани, алангани ўчиришнинг имкони бўлмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 4 июль куни соат 12:08 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Қайнар» МФЙ ҳудудидаги қир адирликларида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида вилоят ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 13:00 да етиб бориб, алангани бартараф этишга киришган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва 17:00 да тўлиқ ўчирилган.
Ушбу ҳудудда юз берган иккинчи ҳолатда эса ёнғин бугун, 6 июль кунига ўтар кечаси соат 00:20 да содир бўлган.
Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 00:44 да етиб бориб, ёнаётган қир-адирликлардаги ёнғинни соат 00:50 да ўраб олган ва 01:20 да ўчиришга эришган.
Таъкидланишича, ушбу ёнғин 3 кундан буён давом этаётгани йўқ, балки икки хил вақт, бошқа-бошқа кунларда содир бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг