«Тахтақорача» довони ҳудудида ёнғин. Аланга 5 соат деганда ўчирилди
Видеодан кадр
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғлаб турувчи «Тахтақорача» довонининг Китоб туманидан ўтган қисмида йирик ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, 4 июль куни соат 12:08 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Қайнар» МФЙ ҳудудидаги қир адирликларида қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, алангани бартараф этишга киришган.
Вазирлик хабарига кўра, аҳоли пунктлари ҳамда «Тахтақорача» довонидан ўтган автомобиль йўлига ёнғин хавф солмаган. Автомобиллар ҳаракати ҳар икки томонлама давом этмоқда.
Ёнғин содир бўлганидан тахминан 4,5 соат ўтгач, воқеа жойига Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ва бошқа масъуллар етиб борган. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқов хабар берди.
ФВВ ходимлари томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, соат 17:00 да ёнғин бутунлай бартараф этилган.
Ҳокимлик матбуот котибининг ёзишича, ёнғин давомида инсонлар ва уларнинг мулкларига зарар етказилмаган. Ҳозирда тегишли ташкилотлар ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини ўрганмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг