Таиландда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Таиланднинг Паттая шаҳрида оғир касалликка чалинган ўзбекистонлик фуқаро ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Унга кўра, шу йилнинг 3 март куни Ўзбекистон фуқароси И.С. Таиланднинг Паттая шаҳрида инсультга чалиниши натижасида шошилинч тарзда касалхонага ётқизилиб, оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирган. Амалга оширилган муолажаларга қарамай, бемор танасининг чап томони ишламай қолди.
Маълум бўлишича, фуқаро И.С. Таиландга ишлаш мақсадида келган, аммо тиббий суғурта олмаган, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини ҳам тузмаган. Натижада тиббий харажатларни тўлашда қийинчиликлар юзага келган.
Бундай ҳолатлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Бангкокдаги Бош консулхонаси Ўзбекистон фуқароларига чет элга саёҳат қилиш ёки ишлаш учун кетаётганда тиббий суғурта олиш, шунингдек, иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузиш зарурлигини эслатиб ўтган. Ушбу чора-тадбирлар фавқулодда вазиятларда ҳимоя ва зарур ёрдам олишда асқатади.
«Бош консулхона хорижда оғир аҳволда қолган мамлакатимиз фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда. Биз барча фуқароларни чет элда бўлиш вақтида ўз саломатлигига эътиборлироқ бўлишга чақирамиз», – дейилади дипломатик ваколатхона хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг