Таҳлилчилар: Бенямин Нетаньяхунинг ҳокимиятда қолиш истаги туфайли Ғазода уруш давом этади

Фото: Anadolu Agency
Исроил ўт очишни тўхтатиш келишувини рад этиб, Рафаҳда операция бошлагани халқаро етакчиларда ҳам хавотир уйғотмоқда. Исроил ҳужумидан сўнг ўз позициясини очиқчасига маълум қилди. Яъни келишув доирасидаги масалалар Исроил манфаатлари учун етарли эмас.
«Al-Jazeera» ушбу воқеалар юзасидан таҳлилчилар фикри билан қизиқиб, муаммо нимада эканлигига атрофлича тўхталди.
Экспертларга кўра, Исроил доимий сулҳни ҳеч қачон истамайди ва Ғазо бўйлаб ҳалокатли уруш давом этади. Халқаро инқироз гуруҳининг Исроил — Фаластин бўйича катта таҳлилчиси фикрича, Исроил Ғазодаги ҳужумларни давом эттириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолмоқчи. Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш охир-оқибат сулҳга олиб келади, Тел-Авивга эса ҳозир бундай келишув керак эмас.
Шунингдек, яҳудий давлатининг асосий мақсадларидан бири ҲАМАС гуруҳини батамом йўқ қилишдан иборат. Иккинчи томон ҲАМАСни Ғазога қурол олиб кирганликда айблаб келади.
Таҳлилчиларнинг айтишича, исроиллик асирлар озод қилинганидан кейин ҳам Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайди. Чунки улар Ғазони йўқ қилишни кўзлаган.
Шу йилнинг март ойида Исроил демократия институти томонидан ўтказилган сўровга кўра, Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху олдида турган жумбоқ шундаки, у Исроил халқига ҲАМАСни йўқ қилишга ваъда берган ва кўпчилик аҳоли Рафаҳга бостириб киришни қўллаб-қувватлайди. Аммо АҚШ Ғазога қарши уруш давомида Исроилни қўллаб-қувватлаганига қарамай, кенг кўламли босқинни оқламасликни маълум қилди.
Ҳокимиятда қолиш истаги
Таҳлилчиларга кўра, Нетаньяхунинг сиёсий фаолияти ҳам Ғазодаги урушни давом эттиришга боғлиқ. Уларнинг тушунтиришича, доимий ўт очишни тўхтатиш унинг ўта ўнг коалициясининг парчаланиши, муддатидан олдин сайлов ўтказилиши ва ҳокимиятдан четлатилишига олиб келиши мумкин. Хабарларга кўра, Исроилнинг ўта ўнгчи миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бецалель Смотрич агар Исроил асирлик шартномаси ва ўт очишни тўхтатишга рози бўлса, Нетаньяху коалициясини тарқатиб юбориш билан таҳдид қилган.
Шундай қилиб, Нетаньяху ҳокимиятда қолиши учун уруш давом этиши керак.
Май ойида АҚШ президенти Жо Байден Нетаньяхуни Рафаҳга бостириб киришдан огоҳлантирган ва бундай ҳаракат қизил чизиқ бўлишини айтган эди. Ўтган ҳафтада Америка Қўшма Штатлари Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатиш ҳақида маълумот берди. Юқори мартабали расмийларга кўра, март ойида АҚШ Исроил томони Рафаҳда фойдаланиши мумкин бўлган қуроллар рўйхатини ўрганиб чиққан.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг