Исроил Ғазо жанубидаги шаҳарга ҳужум қилди
Фото: Reuters
Шу йилнинг 7 майга ўтар кечаси Исроил қўшинлари Ғазо жанубидаги Рафаҳ шаҳрига зарбалар берди.
ҲАМАС Миср ва Қатар воситачилигида ишлаб чиқилган келишувга рози бўлишига қарамасдан, Исроил Ғазо жанубидаги шаҳарга ҳужумлар давом этишини айтган.
Келишув Исроил кучларини Ғазодан олиб чиқиш, кўчирилган фаластинликларни уйларига қайтариш, ҳар икки томон асирларни алмашишни назарда тутганди.
Шундан сўнг ушбу хушхабарни фаластинликлар нишонлаб, куй-қўшиқ айтишган. Аммо Бинямин Нетаньяху идорасининг маълум қилишича, ҲАМАС томонидан келишилган таклиф Тел-Авив манфаатларини қониқтирмайди. Шунингдек, ҳарбий вазирлар маҳкамаси Рафаҳдаги операция давом эттирилишини маълум қилган.
6 май куни бир миллиондан ортиқ қочқинлар яшайдиган ҳудудда ҳужум қўрқуви кучайиб бораётганлиги сабабли минглаб одамлар шаҳарни тарк этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг