Таэквондочиларимиз Беларус очиқ чемпионатида бешта медалга сазовор бўлишди

13:14 13 Март 2023 Спорт
933 0

10-12 март кунлари Минск шаҳрида таэквондо WТ бўйича Беларус очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган спортчиларимиз 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Хабарингиз бор, ушбу спорт турида Ўзбекистон терма жамоасининг етакчилари Нидерландия ва Бельгиядаги мусобақаларга йўл олган. Беларусдаги мусобақада асосан иккинчи таркиб аъзолари иштирок этишди. Турнирда шоҳсупага кўтарилган спортчилар билан танишинг:

Олтин медаль:

-54 кг: Омонжон Отажонов

Кумуш медаль:

+73 кг: Ирода Миртожиева

Бронза медаль:

-68 кг: Диёр Тўхлибоев

+87 кг: Марат Мавлонов

-62 кг: Озода Собиржонова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер