Таэквондо ITF: ўзбекистонлик спортчилар жаҳон чемпионатида иштирок этади

09:49 14 Декабрь 2021 Спорт
1619 0

Шу йилнинг 14 — 18 декабрь кунлари Беларус давлати пойтахти Минск шаҳрида таэквондо ITF бўйича 14 — 17 ёшлилар ҳамда фахрийлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон номидан 21 нафар спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, 16 — 20 декабрь кунлари Минск шаҳрида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Жаҳон кубоги баҳслари ҳам ташкил этилади. Ушбу нуфузли мусобақада 64 нафар таэквондочимиз иштирок этиш учун ариза беришган.

Ўзбекистон таэквондо ITF ассоциацияси раиси Лазиз Ҳасанов бошчилигидаги Ўзбекистон спорт делегацияси Минск шаҳрига учиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер