Таэквондо ITF: Ўзбекистон иккита нуфузли мусобақага мезбонлик қилади

16:12 23 Август 2023 Спорт
979 0

Бугун Қозоғистон пойтахтида таэквондо ITF бўйича XXII жаҳон чемпионати мусобақалари бошланди. 100 дан зиёд давлат вакиллари қатнашаётган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоасининг 18 та спортчиси чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

Кеча чемпионат олдидан Халқаро таэквондо федерацияси (ITF)нинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Унда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Ижроия қўмита аъзолари томонидан 2024 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогар мамлакатларнинг имкониятлари таҳлил этилди.

Анжуманда иштирок этган конгресс аъзолари ҳузурида жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогарлик қилаётган давлат вакиллари ўз тақдимотларини ўтказди. Мамлакатимиздаги шарт-шароитлар, юртимизнинг спорт потенциали хусусида Ўзбекистон таэквондо миллий ассоциацияси раҳбари Лазиз Ҳасанов конгресс қатнашчиларига маълумот берди.

Ўз навбатида Халқаро таэквондо федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари Ўзбекистонда спортга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар, янгича инфратузилманинг вужудга келаётганини эътироф этди.

Овоз бериш натижаларига кўра, таэквондо бўйича 2024 йил ташкил этиладиган жаҳон кубоги ва IMGC йўналишида яккакурашлар бўйича жаҳон чемпионати мусобақаларига мезбонлик учун курашда Ўзбекистон 145 та давлат орасида устунликка эришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?