Тадқиқот натижалари: Озиш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим

ЖССТ маълумотига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. Бу масаланинг муаммолиги шундаки, ортиқча вазн кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
Ушбу глобал муаммони ҳал қилиш йўлида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улардан бири давомида диабет олди ёки диабетга чалинган ва семизликдан азият чекувчи катта ёшли инсонлар орасида синовлар ўтказилди. Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлиниб, уларнинг ҳар бирига алоҳида парҳез тайинланди.
Биринчи гуруҳ вакиллари чекланган вақт давомида овқатланди ва калорияларнинг катта қисмини соат 13:00 гача қабул қилди. Иккинчиси эса одатий овқатланиш режимига амал қилиб, калорияли овқатларни асосан кечқурун истеъмол қилди.
Ушбу тадқиқот мақсадлари учун биринчи гуруҳга фақат соат 8:00 дан 18:00 гача овқатланишга рухсат берилди. Таққослаш учун, иккинчи гуруҳ вакиллари эрталаб соат 8:00 дан ярим тунгача овқатланишлари мумкин эди, бу уларга бир хил белгиланган калорияларни ҳазм қилиш учун қўшимча олти соат вақт берарди.
Икки тоифа вакиллари ҳам сезиларли миқдорда вазн ташлади. Бошқа белгилар, жумладан глюкоза даражаси, бел айланаси, қон босими ва липид даражаларининг ўзгариши иккала гуруҳда ҳам ўхшаш эди. Бу эса овқатланиш вақти ва калориянинг куннинг қай вақтида истеъмол қилиниши катта аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради.
Тадқиқот нисбатан кичик бўлсада, хулосалар вазн йўқотиш усулларининг самарадорлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, маълум вақт оралиғига риоя қилиб овқатланиш вазн йўқотишга бевосита ёрдам бермаса ҳам, бу энг муҳим омил — кунлик калорияларни камайтиришни ҳал қилишга хизмат қилади.
Кўпчилик учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш осонроқ бўлиши мумкин ва бу тиббиёт ходимлари семизлик муаммоси бўлганлар учун тавсия қилиши мумкин бўлган йўлдир.
Тадқиқот хулосалари ҳақида фикр билдирган диетолог олим Криста Варади ва эпидемиолог Ванесса Оддонинг айтишича, биринчи гуруҳ вакилларининг йўли вазн йўқотиш учун самаралироқ, чунки у одамларни камроқ овқатланишга ундайди. Шунингдек, у бошқа парҳез усулларидан самаралироқ бўлмасада, у беморларга калорияларни ҳисоблашни талаб қилмасдан озиш учун соддалаштирилган ёндашувни таклиф қилиши билан жозибалидир.
Олимларнинг фикрича, натижалар бутун дунё бўйлаб ортиб бораётган семириш муаммосини ҳал қилиш учун келажакдаги ёндашувларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин.
Тадқиқот «Annals of Internal Medicine» журналида чоп этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг