Тадбиркор: Ҳожи бўлиш камбағал қўни-қўшнисига ёрдам беришдан бошланади. Ҳозир Ҳажга бораётганлар шу жиҳатга эътибор қаратишса яхши бўлар эди.
![](https://xs.uz/upload/post/2020/03/12/%D0%A5%D0%9F%D0%9A/b7fb7a9f787cfaf6d559eb10aee021f80312.jpg)
Яқинда Халқаро пресс-клубда йўлга қўйилган “80 дақиқа жонли” номли янги медиа лойиҳанинг навбатдаги сони бўлиб ўтди. Бу гал унда Ўзбекистонда камбағаллик муаммоси муҳокама қилинди.
Иштирокчилар “Камбағаллик ўзи нима? Қайси мезонлар асосида халқаро ташкилотлар камбағаллик даражасини баҳолайди? Ким камбағал? Камбағал оила-чи? Дунёнинг қайси қитъасида камбағаллар сони кўп? Ўзбекистон табиий ресурсларга эга. Нима сабабдан бизда камбағаллар кўп бўлиши керак? Табиий ресурслари йўқ бўлган давлатларда камбағаллар деярли йўқми?” каби саволлар бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Ўткир Даминов, тадбиркор, Ўзбекистонда маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим:
— Ҳеч кимни Аллох камбағал қилиб яратган эмас. Ҳаракат қилган одамга Аллоҳ, албатта, ёрдам беради.
... Кўп одамлар уйида мингта муаммоси бўлса ҳам, тўй қилиш пайти келганда фалон тўйхонада тўй қиламан, деб гапиради. Бу оилавий маблағини тўғри тақсим қилмаслик. Ваҳолонки, уйида ҳам шу тўйни чиройли қилиб ўтказса бўлади. “Кўрпангга қараб оёқ узат“ деган мақолни тўғри маънода тушуниш керак.
Ҳасан Мамасаидов, тадбиркор:
— Ҳаёт — зўр мураббий. Бировни тажрибасини ўргансак, улар қилган хатоларни қайтармаймиз.
Олим Сулаймонов, тадбиркор:
—Ҳожи бўлиш камбағал қўни-қўшнисига ёрдам беришдан бошланади. Ҳозир Ҳажга бораётганлар шу жиҳатга эътибор қаратишса яхши бўлар эди.
Зуҳра Абдураҳмонова, психология фанлари номзоди, ЎзМУ доценти:
— Агар инсон камбағал бўлишни хоҳламаса, ўзига тўғри "установка" бериши керак. Яъни, у қилаётган ишининг охирги натижасини кўриши керак.
... Қўрқоқ одам қилаётган ишининг натижасини ҳис қилмайди.
Бахтиёр Руҳиддинов, ЎзЛиДеП бўлим мудири:
— Ногиронлиги бўлган фуқароларни бандликка жалб қилиб, уларни иш билан таъминлаш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда режа ишлаб чиқяпмиз. Уларни камбағалликдан чиқаришга ҳаракат қиляпмиз.
... Ногиронлиги бўлган инсон камбағалликдан чиқиб кетиш йўлини излаб топаётган пайтда соғ инсон бундан чиқиб кетишга мажбур.
... Айрим жойларда одамларнинг ярим гектар ери бор. Улар бу ердан қандай фойдаланишни билмай “Мен камбағалман“ деб айтади.
... Кўп инсонларда молиявий саводхонлик етишмаяпти. Бунинг учун ўз ишининг устаси, тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутиши керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг