Тадбиркор Ботир Раҳимов Ўзбекистон теннис федерацияси раиси этиб сайланди

20:08 17 Февраль 2025 Спорт
259 0

Фото: МОҚ

Бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси, теннис ва енгил атлетика федерацияларига раҳбарлар сайланди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, кун давомида Миллий Олимпия қўмитасида Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти иштирокида 2 та спорт федерацияси ҳамда 1 та ассоциациянинг кетма-кетликда навбатдан ташқари сайлов конференциялари бўлиб ўтган.

Сайловлар натижаларига кўра:

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси

  • Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов федерация раиси, Отабек Чориев, Андрей Абдувалиев ва Камолиддин Усмонов раис ўринбосарлари, Камолиддин Рўзмуҳаммедов эса бош котиб лавозимларига сайланишди;
Фото: МОҚ

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси

  • Тадбирда «Ўзмиллийбанк» АЖ бошқарув раиси Алишер Мирсоатов ассоциация раҳбари этиб сайланди;
Фото: МОҚ

Ўзбекистон теннис федерацияси

  • Федерациянинг собиқ раиси А.Мирсоатов қишки спорт турлари ассоциацияси бошқарувига ўтгани боис, тадбиркор, узоқ йиллар «Пахтакор» ФК президенти сифатида фаолият юритган мутахассис Ботир Раҳимов номзоди Ўзбекистон теннис федерацияси раислигига илгари сурилди ва бир овоздан маъқулланган.

Шунингдек, конференцияларда ташкилотларнинг янги устави ҳам тасдиқлаб олинди.

Тадбирда иштирок этган расмийлар федерацияларнинг янги раҳбариятини масъулиятли лавозимга сайланишгани билан қутлади. Уларга олдинда турган Милан-Кортина-2026 қишки ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик юзасидан вазифаларни белгилаб, бу борада ўз тавсияларини берди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?