Табиат қўйнидаги эзгу амаллар

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Хоразмда уч кундан буён ёғаётган қор ҳудуднинг ҳайвонот дунёси учун қатор ноқулайликлар келтирди. Аёзли кунларда Амударё бўйларида жойлашган тўқайзорларда жониворларнинг қалин қор остида қолган озуқаларни топиши қийинлашди. Шу сабабли, ёввойи ҳайвонларни муҳофаза қилиш, уларнинг озиқланиши учун етарлича шарт-шароит яратилишини таъминлаш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва Хоразм миллий табиат боғи ходимлари томонидан биотехник тадбирлар ўтказилмоқда.
— Янгибозор тумани ҳудудида салкам 800 гектар майдон муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудга киритилган, — дейди Хоразм миллий табиат боғи давлат инспектори Умарбек Отажонов. — Бу ерда кўпроқ Амударё қирғовули, тўрғай, қизилиштон каби қушлар, Бухоро буғуси, ёввойи қуён ва бошқа ёввойи ҳайвонлар мавжуд. Ҳудудни қалин қор қоплагани сабабли улар учун зарур озуқаларни белгиланган жойларга қўйиб чиқдик ва музларни ёриб сув ичишлари учун шароит яратиб бердик.
Маълумот ўрнида, Хоразм миллий табиат боғида «Қизил китоб»га киритилган 53 турдаги ҳайвонот олами вакиллари учрайди. Айни кунда ўтказилаётган биотехник тадбирлар бу ноёб жониворларнинг қишдан беталафот чиқиб олишига ёрдам беради. Албатта, бундай эзгу амалларни нафақат ёввойи табиат қўйнида, балки шаҳар ва қишлоқларда ҳам амалга оширсак айни муддао бўларди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг