"Сувтушар" шаршараси туристларнинг энг севимли экотуристик масканига айланади
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан "Сувтушар" шаршарасида зиёрат туризми ва экологик туризмни ташкил қилиш учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича тайёрланган лойиҳа ва смета ҳужжатлари асосида объектни қурилиш ишлари бошланмоқда.
Маълумки, туризм жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари иқтисодиёти таркибида тез ривожланаётган ва салмоқли ўринни эгаллайдиган тармоқдир.
Экологик туризм табиат билан кишиларнинг узвий боғлиқлиги ва бевосита мулоқотини ривожлантиришга, табиатда ҳузур-ҳаловат, мадад қувват, билим, умуман экологик иқтисодий барқарорлик ва мувозанатни сақлаган ҳолда фаол дам олишда алоҳида ўрин касб этади.
Ана шулардан келиб чиқиб, амалга оширилаётган лойиҳа "Ҳисор” давлат қўриқхонасининг қўриқланма ҳудудида барпо этилаётган "Сувтушар" шаршарасини туристларнинг энг севимли экотуристик масканига айланишига хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг