Сув тошқинлари Покистон учун қимматга тушмоқда
Бу йил дунё бўйлаб ёғингарчилик ўтган йилларга қараганда сезиларли даражада кўп бўлди. Қатор мамлакатларнинг шаҳарлари сув остида қолди. Жумладан, апрель ойида Покистонда кучли ёғингарчилик туфайли камида 144 киши ҳалок бўлди.
— Покистон 1961 йилдан бери энг ёмғирли апрелга гувоҳ бўлди. Бу ой давомида одатдагидан икки баравар кўпроқ ёмғир ёғди, — дея хабар берган мамлакат об-ҳаво агентлиги. — Энг кўп ёғингарчилик жануби-ғарбий Балужистон вилоятида қайд этилган бўлиб, бу ўртача кўрсаткичдан 437 фоизга кўп.
Покистон метеорология агентлигининг маълум қилишича, иқлим ўзгариши минтақадаги ноқулай об-ҳаво шароитларига таъсир қилувчи энг асосий омиллардан биридир. Мисол учун, 2022 йилдаги ёмғирнинг кўп ёғиши сув тошқинларини келтириб чиқарди ва натижада мамлакатнинг учдан бир қисмини сув босди. 1739 киши ҳалок бўлганди. Ушбу табиий офат Покистон ҳукумати учун 30 миллиард долларга тушган эди.
Жорий йилдаги тошқинлар экинзор, хусусан, ўрим-йиғимга тайёр бўлган буғдой майдонларига катта зиён етказган. Бу эса маҳаллий деҳқон ва фермерлар учун иқтисодий йўқотишлар олиб келиши билан хавотирлидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда кузатилаётган буғдой инқирози ва маҳаллий фермерлар ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказгани ҳақида маълумот берилганди. Айнан ушбу муаммонинг асосида ҳам сув тошқинлари ётади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг