Сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби белгиланди
Ҳукуматнинг 28 августдаги 545-сон қарори билан «Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Низом Ўзбекистонда сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга кўра, сув хўжалиги баланслари қуйидаги турларга ажратилади:
• дарёлар ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
• ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
• иқтисодий минтақалар (ҳудудлар) сув хўжалиги баланслари;
• Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги баланси.
Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар сув хўжалиги балансларини тузиш, уни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.
Сув хўжалиги баланслари сув ресурсларининг мавжуд миқдори, сувга бўлган талаб, сув ресурслари тақсимоти, уларнинг тақчиллиги ёки ортиқча миқдорини кўрсатадиган жадвалларда ишлаб чиқилади.
Сув хўжалиги балансларини тузиш бўйича маълумотлар электрон онлайн шаклда юритилади ва уларнинг базаси шакллантириб борилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг