Сурхондарёнинг олис ҳудудларида ўқувчиларнинг мактабга қатнаши учун автомобиллар ажратилди
Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг «Сурхондарё вилояти бюджетининг жорий йил I чорак якунига кўра даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида»ги қарори доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 26 та умумтаълим мактабларига 26 та «Дамас» русумли автомашиналари берилди.
Ушбу автотранспорт воситалари вилоятдаги шароитлари мавжуд бўлмаган мактаб филиалларида таълим олаётган ўқувчиларни асосий мактабларга ташиш учун хизмат қилади. Куннинг жазирамаси, қишнинг қаҳратонида олис мактабларга қатнайдиган 789 нафар ўғил-қизлар барча шароитлари мавжуд мактабларга транспорт воситасида қатнашади. Вилоятдаги 26 та таъмирталаб мактаб филиалларининг фаолияти тугатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг