Сурхондарёнинг навбатдаги «Туризм қишлоғи» — Нилу

11:39 21 Июль 2025 Жамият
204 0

Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сариосиё туманида жойлашган Нилу қишлоғига расман «Туризм қишлоғи» мақоми берилди. Сурхондарё вилоятида бу — тўртинчи шундай мақомга эга бўлган ҳудуд ҳисобланади.

Гўзал табиати, қадимий зиёратгоҳлари, «Сангардак» шаршарасига яқин жойлашуви, бой маданий мероси ва меҳмондўст аҳолиси билан сайёҳларни ўзига ром этувчи Нилуда айни пайтда туризм инфратузилмаси жадал ривожланмоқда.

Ҳисор ўрмон хўжалиги ҳудудида ўнга яқин енгил конструкцияли экотуризм маскани барпо этилаётган бўлса, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун 21 та оилавий меҳмон уйи ташкил қилинди.

Туризм қўмитаси маблағи ҳисобидан 3 миллиард сўмлик сув сақлаш иншооти қурилмоқда. Маҳаллада 15 дан ортиқ турли хизмат турлари йўлга қўйилди. Йўл инфратузилмаси, телефон алоқаси ва мобиль интернет сифати тубдан яхшиланмоқда. Тижорат банклари банкоматлари ўрнатилди. Энди бу ерга келган сайёҳлар гўзал табиат қўйнида ҳордиқ чиқариб, отда сайр қилиш, шифобахш туя сутидан баҳраманд бўлиш имкониятларига ҳам эга.

Нилуга «Туризм қишлоғи» мақоми берилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир доирасида ОАВ вакиллари учун «Сангардак» шаршараси ҳамда Хонжиза қишлоғига пресс-тур уюштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер