Сурхондарёдаги бозорда бегона аёл 3 ёшли қизчани пичоқлади
Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти Денов туманидаги бозорда бегона аёл ёш қизчани пичоқлади. Мазкур воқеа юзасидан «Халқ сўзи» сўровига асосан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Билдирилишича, ҳодиса жорий йилнинг 1 май куни Денов туманида содир этилган. Бегона аёл ҳеч бир сабабсиз 3 ёшли қизга ошхона пичоғи билан ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказган.
Қизалоқ олган тан жароҳатлари оқибатида туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Олинган дастлабки маълумотларга кўра, аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», дейди БП матбуот котиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида
- “Енгилмас: Токиога йўл” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтди
- Тошкентда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ҳарбий парад ўтказилмоқда (фоторепортаж)
- Сурхондарёда 3 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг