Сурхондарёда туманларида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.D.” МЧЖ раҳбари Т.Ф. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 400 млн сўм кредит гаров таъминотига фуқаро Х.Х.га тегишли бинони 520 млн сўмга баҳолаб тақдим этиб, кейинчалик банк филиалининг сохта хатига асосан ушбу бинони тақиқдан чиқаришга эришиб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.L.” хусусий корхонаси раҳбари Ш.А. ва бошқалар 7 нафар фуқаро номига сохта ҳужжатлар орқали 211,8 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг