Сурхондарёда психолог, ҳуқуқшунос ва ижтимоий ходимлардан иборат сайёр-мобил гуруҳ иш бошлади
Фото: "Халқ сўзи"
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ташаббуси билан «Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак» шиори остида республикада биринчи вилоятнинг еттита ҳудудида «ИНСОН» марказларининг сайёр-мобил гуруҳлари — психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий ходимлари аҳолига сайёр мобил хизмат кўрсатишга киришди.
— Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бўлим бошлиғи Жаҳонгир Шерданов. — Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, кутилган натижаларни бермоқда. Жойларда «ИНСОН» марказларининг сайёр-мобил гуруҳлари иш бошлагани ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давомидир.
Дастлаб, Жарқўрғон туманидаги Қораянтоқ ва Узумзор маҳаллаларида иш бошлаган сайёр-мобил гуруҳ 200 нафарга яқин фуқарога бепул психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий хизматлар кўрсатди.
Хусусан, иш билан таъминлаш, соғлиқни сақлаш, кредит, уй-жой таъминоти, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш, оилавий масалалар, кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси ва бошқа масалалар юзасидан психологик, ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар берилди. Шунингдек, тадбир доирасида Жарқўрғон туман «ИНСОН» ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази томонидан эҳтиёжманд фуқароларга қўлтиқтаёқ ва ногиронлик аравачалари топширилди.
— Сайёр-мобил гуруҳ яхши ташкил этилганидан хурсанд бўлдик, — дейди узумзорлик Назира Ражабова. — Одамлар ўз муаммоларни етказишдан ташқари, ўз уларнинг ҳуқуқий жиҳатларидан ҳам хабардор бўлишди. Мен ҳам ўз мурожаатимнинг ҳуқуқий ечимидан хабардор бўлдим.
Сайёр-мобил гуруҳлари фаолияти вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг