Сурхондарёда пахта теримига мажбурлаган туман ҳокими ўринбосари жаримага тортилди
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани ҳокимининг ўринбосари Дилфуза Тошматова маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аввалроқ у маҳалла фаолларини пахта теримига одам жалб қилишга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик вилоят ҳокимлиги ушбу ҳолат юзасидан текширув ўтказилаётганини маълум қилган.
Текширув натижасида Тошматованинг маҳалла фаолларига ҳар бири 5–10 нафар кишини пахтага чиқариш бўйича кўрсатма бергани тасдиқланди.
У Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 1-қисми (маъмурий тартибда мажбурлаб меҳнатга жалб қилиш) бўйича жавобгарликка тортилди ва 50 БҲМ (20,6 млн сўм) миқдорида жаримага тортилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг