Сурхондарёда мурожаатчидан пул ундирган банк ходими ушланди
Фото: ДХХ
Сурхондарё вилоятида пора олишга уринган банк ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Шўрчи туманида яшовчи фуқаро «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимига 17 млрд сўм кредит маблағи олиш бўйича мурожаат қилган.
Банк ходими эса фуқаронинг кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйиши керак бўлган бино «Электрон баҳолаш» тизимининг хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслигини айтиб, ушбу масалани ҳал қилиб бериши учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган.
Мазкур шахс мурожаатчидан ноқонуний равишда 2 минг доллар ва 1,3 млн сўм пул маблағини олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг