Сурхондарёда кўп миқдордаги «Vello» маҳсулотининг савдосига чек қўйилди

Фото: Прокуратура департаменти
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 5 890 қути «Esse Change» ва 1 000 қути «Vello Polar Mint» номли тамаки маҳсулотларининг савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Ў. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган 5 890 қути «Esse Change» ва минг қути «Vello Polar Mint» номли тамаки маҳсулотларини фуқаро М.Х.га 155 млн сўм ва 7,5 минг долларга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Чегара» маҳалласи ҳудудида тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Н., Ш.Ж. ва И.У. хорижда ишлаб чиқарилган 1 200 қути «Esse Change» номли тамаки маҳсулотини фуқаро А.А.га 54 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 1 790 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг