Сурхондарёда ғалла ўрим-йиғимига старт берилди
Фото: «Халқ сўзи»
Фарҳод ЭСОНОВ/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги «Muzrabot indenim klaster» МЧЖ ғаллазорларида мамлакатимизда биринчи бўлиб, ўрим-йиғимни бошлашга старт берилди.
Туманда жорий йилда 3 та кластер ва 313 та фермер дала майдонларида 10 минг 700 гектар майдонда буғдойнинг энг сара навлари етиштирилмоқда. Бугунги кунда пишиб етилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун 13 та ўрим отряди шакллантирилиб, уларга 24 та замонавий комбайн 130 дан ортиқ юк ташиш техникалари бириктирилди.
«Muzrabot indenim klaster» МЧЖ ғаллакорлари ўтган йили кузда буғдойнинг «Алексей» навини эккан эди. Деҳқонлар бу йилги мавсумда ҳар бир гектардан 80 центнердан ҳосил олишни мўлжаллашмоқда.
Жорий мавсумда воҳа миришкорлари 89 минг 325 гектар майдонда ғалла парваришламоқда. Ўз вақтида ҳосилни йиғиб олиш учун 127 та ўрим отряди тузилиб, 282 та замонавий комбайн, 1 минг 275 та ташиш техникаси, 130 та трактор тиркамаси шай ҳолатга келтирилган. Шунингдек, техникаларга сифатли, тезкор хизмат кўрсатадиган 127 та кўчма устахона, 81 та ёқилғи ташиш техникаси жалб этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг