Сурхондарёда боғча тарбиячиси 5 ёшли болани калтаклади
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда «Денов туманидаги мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи калтакланди» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди.
“Ушбу ҳолат бўйича Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, манзилда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича ахборот берилади” дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, воқеа 13 август санасида Сурхондарё вилояти Денов туманининг 16-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлган.
Видеода мустақиллик ҳақидаги шеърни ёдлатмоқчи бўлган ходим йиғлаётган тарбияланувчилардан бирига бақириб, гўёки тинчлантириш учун калтаклагани кўринади. Шунингдек, аёлнинг болаларга қарата “қўлинг тиззангда турсин”, деган буйруғи ва асабий оҳангдаги овози ҳам эшитилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг