Сурхондарёда АЁҚШдаги ёнғин сабаб 52 ёшли пайвандчи вафот этди
Сурхондарё вилоятида АЁҚШдаги ёнғин натижасида пайвандчи вафот этди дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 04 май куни соат 09:30да Шўрчи тумани «Озод» маҳалласи ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган АЁҚШ биносида пайвандлаш ишларини олиб бораётган 52 ёшли А.Абдуназар шаҳобча ҳовлисида жойлашган 20-25 тонналик (25 м3 ҳажмдаги) бензин ва дизель ёқилғисини сақлаш учун мўлжалланган цистерна устига бир ўзи пайвандлаш ускунасини олиб чиқиб, пайвандлаш ишларини бошлаган вақтида цистерна ичида йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлганлиги натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ушбу ёнғин оқибатида А.Абдуназар «бутун танасининг 90-95% термик куйиши» ташхиси билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МЧЖ раҳбари 45 ёшли И.Нуриддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Миллий терма жамоанинг ЖЧдаги ўйинлари қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг