«Башакшеҳир»нинг 7,5 миллионлик хариди турк футболидаги энг баҳсли трансферлардан бири сифатида баҳоланмоқда
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва Туркиянинг «Башакшеҳир» клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев турк футбол жамоатчилиги орасида турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Туркия футболининг фаол мухлислари томонидан Файзуллаевнинг ўйинига нисбатан танқидий фикрлар билдирилди. Кеча эса «Aksu TV» номи билан танилган туркиялик футбол блогери Ридван Аксу ҳам футболчи ҳақида салбий муносабат билдирди.
«Башакшеҳир» клубининг Аббосбек Файзуллаевни 7,5 миллион еврога харид қилиши Туркия футболи тарихидаги энг баҳсли трансферлардан бирига айланди», — деб ёзди Аксу ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида.
Маълумот учун, жорий мавсумда Аббосбек Файзуллаев «Башакшеҳир» таркибида барча мусобақаларда жами 12 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган. Клубнинг унга бўлган катта ишончи ва трансфер суммаси футболчининг ўйини атрофидаги муҳокамаларни янада кучайтирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- «Мен президентман. Мен ҳалол одамман. Мен айбсизман»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг