Сурхондарёда 82 кг гиёҳванд моддани олиб кетаётган шахс ушланди
Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг ИИВ ва Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирида қарийб 100 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди.
ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс тожикистонлик наркокурерлар томонидан Узун тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 82 килограмм 478 грамм «опий» моддасини олиб, маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг нотурар биносига яшириб қўймоқчи бўлган вақтида ушланди. Аниқланишича, у 2 минг АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига, тожикистонлик наркосавдогарнинг кўрсатмасига асосан ушбу гиёҳвандлик воситасини келгусида белгиланган жойга етказиб бериши керак бўлган.
ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятининг Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2001 йилда туғилган шахс синтетик гиёҳвандлик воситаларини «закладка» тарзида жойлаштираётган вақтида қўлга олинди.
Шунингдек, у ўз қайнонасининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланиб, тинтув тергов ҳаракатлари давомида ушбу манзилдан 9 килограмм 450 грамм «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди. Бундан ташқари, мазкур фуқаро томонидан мижозларга сотиш мақсадида хуфия жойларга қолдирилган жами 595 грамм «Мефедрон» моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Бошқа ҳолатда эса Россия Федерациясидан халқаро почта жўнатмалари орқали бошқа товар номи остида пластик идишда юборилган 7 килограмм 313 грамм синтетик каннабиноид аналоги бўлган «5-Флуро-АДБ» гиёҳванд моддасини қабул қилиб олганларида Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда Қашқадарё вилоятида туғилган 2 нафар шахс ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Аниқланишича, улар WhatsApp мессенжери орқали танишган номаълум профиль эгаси топшириғига кўра, 500 АҚШ доллари эвазига ушбу ажал оғусини Тошкент шаҳридан Самарқанд вилоятига етказиб беришлари керак бўлган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркотик моддани Самарқанд вилоятида қабул қилиб олган вақтларида Пастдарғом туманида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ҳам ушланди.
Улардан бирининг Самарқанд шаҳридаги хонадони кўздан кечирилганда, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун мўлжалланган яширин лаборатория ташкил қилинганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг