Сурхондарёда 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиши аниқланди

09:16 16 Ноябрь 2025 Жамият
251 0

Иллюстратив фото

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «SurxondaryoQurilishInvest DM» буюртмаси асосида ўтказилган давлат харидида қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат муассасаси томонидан Бойсун туманидаги «Hongaronsoy» сел сув омборидан насос станцияси ва сув узатиш қувурларини қуриш орқали экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича бошланғич нархи 38,5 млрд сўмлик тендер эълон қилинган.

Харид комиссиясининг баённомасига кўра, ушбу давлат харидида 36,5 миллиард сўмлик таклиф билан «D.Y.Т.» МЧЖ танлов ғолиби, 38,5 миллиард сўмлик таклиф билан «М.I.Т.» ХК захирадаги ғолиб деб топилган.

Аниқланишича, тендернинг яна бир иштирокчиси — «F.» МЧЖнинг солиқ ҳисоб варағига ноқонуний аралашув йўли билан солиқдан қарздорлик мавжудлиги ҳақида сохта маълумот киритилган. Натижада жамият «Шаффоф қурилиш» махсус ахборот платформаси орқали тендер жараёнидан асоссиз равишда четлаштирилган.

Агентлик томонидан кўрилган чоралар натижасида мазкур хариднинг бекор қилиниши таъминланди.

Шунингдек, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер