Сурхондарё ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Фото: ФВВ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан Шукуров Шароф Тожибоевич — Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Шароф Шукуров 1979 йилда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида туғилган. 2000 йилда Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш олий техник мактабининг бакалавр даражасини, 2005 йилда шу олий мактабнинг магистр даражасини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳаётий фаолият хавфсизлиги, тезкор хизмат фаолиятини ташкиллаштириш.
Шукуров меҳнат фаолияти давомида Жиззах ва Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаларида турли лавозимларда иш олиб борган.
У мазкур тайинловга қадар (2022 йилдан буён) Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – Штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг