Сурхондарё боғларида ўрик пишди
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги боғларида ўрик пишди Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.
Туманда мевали боғларни кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бунда ҳудуддаги йиллар мобайнида бўш турган адир ерларда интенсив боғлар яратиш бўйича «SPN HUMAGRO» МЧЖ томонидан бошланган ташаббус алоҳида аҳамиятга эга. Ушбу тадбиркорлик субъекти томонидан барпо этилган ўрикзорларда инновацион технологияни муваффақиятли қўлланиши ҳисобига экинлар барвақт ҳосилга кирди.
2020 йилда ташкил этилган мазкур корхонада ўтган қисқа вақт ичида қарийб 102 гектар майдонда томчилатиб суғориш орқали ўрикнинг микадо, магадант, калорода, майкод, лидегод, синишкод, рубица, тирица, касинко, радова ва шафтолининг нектар навларини парваришлаш йўлга қўйилди. Эртапишар ва ҳосилдор бу меваларнинг кўчати хориждан келтирилган бўлиб, бизнинг еримиз ва иқлимимизга тезда мослашди.
Бугунги кунда МЧЖ боғларида ўрик ғарқ пишган. Ҳозирда 600 нафар мавсумий ва 16 нафар доимий ишчи ўрни яратилган корхонада ҳосилни йиғиштириш, саралаш ва қадоқлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Кўчатлар 3-4 йиллик бўлгани сабаб, гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олинмоқда.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, келгусида гектаридан 80-100 тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг