Суперлигада нархи 1 млн евродан ошадиган футболчилар сони 8 нафарга етди
Фото: ЎФА
Бугун, 4 декабрь куни футболчиларнинг трансфер суммалари бўйича тадқиқот олиб борувчи “Transfermarkt” портали Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаётган футболчиларнинг янгиланган нархларини эълон қилди.
Унга кўра, эндиликда Ўзбекистон Суперлигасида нархи 1 миллион евродан ошадиган футболчилар сони 8 тага етди. Бунгача, портал Абдувоҳид Неъматов (“Насаф”), Ҳожимат Эркинов (“Пахтакор”), Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”), Игор Сергеев (“Пахтакор”), Хуршид Ғиёсов (ОКМК) ва Жамшид Искандаров (“Нефтчи”) каби футболчиларни 1 миллион евродан ортиқроқ суммага баҳолаган эди.
Эндиликда улар сафига “Пахтакор” ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ҳам қўшилди. Декабр ойидаги янгиланишдан сўнг, шу вақтга қадар нархи 800 минг еврога тенг бўлган Алижоновга бу гал 1 миллион 200 минг евро миқдорида нарх белгиланди.
Нархи энг юқори миқдорда ошган футболчилар орасида ҳам Ҳожиакбар энг яхши натижага эга бўлиб турибди. Унинг нархи 1 йил ичида 400 минг еврога ошган. Йил бошида “Насаф”нинг ўринбосарлар жамоасида ўйнаган ва йил якунида Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олган Сардорбек Баҳромов ушбу рейтингда иккинчи ўринни эгаллади. Ярим ҳимоячининг нархи 1 йилда 350 минг еврога ошган.
Бу борада кейинги ўринларда Игор Сергеев, Ҳусайн Норчаев, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Жалолиддин Жумабоев ва Беҳруз Каримов боришмоқда. Мазкур футболчиларнинг порталдаги баҳосига сўнгги янгиланишдан кейин 200 минг еврога қўшилган.
Нархи энг кўп миқдорда камайган футболчилар TOP–10 рўйхати:
1. Ҳожимат Эркинов (“Пахтакор”) – 200 минг евро;
2. Диёр Холматов (“Пахтакор”) – 150 минг евро;
3. Силванус Нимели (“Нефтчи”) – 150 минг евро;
4. Бобир Абдухолиқов (“Пахтакор”) – 100 минг евро;
5. Жамшид Болтабоев (“Навбаҳор”) – 100 минг евро;
6. Саидазамат Мирсаидов (“Навбаҳор”) – 100 минг евро;
7. Умар Эшмуродов (“Насаф”) – 100 минг евро;
8. Ғолиб Ғайбуллаев (“Насаф”) – 100 минг евро;
9. Зоир Жўрабоев (“Сўғдиёна”) – 100 минг евро;
10. Фламарион (“Пахтакор”) – 100 минг евро.
Нархлар янгиланишидан “Насаф” жамоаси жиддий зарар кўрди. Ғолиб Ғайбуллаев, Умар Эшмуродов, Алибек Давронов, Игор Голбан, Ойбек Бозоров, Аденис Шала, Стефан Чолович, Драган Черан каби жамоа етакчиларининг нархлари камайди.
ОКМК клубида ҳам вазият ёмонлашди. Ислом Тўхтахўжаев, Ҳамидулло Абдунабиев, Иброҳим Йўлдошев, Акром Комилов, Миржамол Қосимов, Асад Собиржонов, Ажак Риак каби футболчилар нархи сўнгги янгиланишдан кейин камайди.
Самарқанднинг “Динамо” клубида эса сўзсиз ўсиш кузатилди. Фирдавс Абдураҳмонов, Ойбек Ўрмонжонов, Жаҳонгир Абдусаломов, Дмитрий Плетнёв, Беҳрўз Облақулов, Ратиньо, Маҳмуд Муҳаммаджонов, Жаҳонгир Ўрозов, Жалолиддин Жумабоев, Едем Неманов каби футболчиларнинг нархлашиши ошди.
“Пахтакор” клуби футболчиларда ҳам етарли даражада ўсиш кўзга ташланди. Владимир Назаров, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Заид Таҳсин, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Ҳожиакбар Алижонов, Дилшод Саитов, Абдурауф Бўриев, Иброҳим Ибрагимов, Башар Ресан, Игор Сергеев каби футболчиларнинг нархлари яхшигина ортди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг