Суперлига: Клублар иккинчи давра олдидан 69 нафар легионерни рўйхатдан ўтказди
Ўзбекистон Суперлигасида ёзги трансферлар ойнаси ёпилди. Ушбу давр мобайнида Суперлига клублари жами 20 нафар хорижлик футболчи билан шартнома имзолади. Шу тариқа чемпионатдаги легионерлар сони 69 нафарга етди. Қуйида ушбу футболчиларни фуқаролиги, ёши, позициялари ва трансфер нархларига кўра таснифлаймиз.
Легионерларнинг фуқаролиги
Суперлига клублари билан шартнома имзолаган 69 нафар футболчи жами 20 та мамлакатдан юртимизга келди.
Энг кўп легионер футболчилар Сербия мамлакатидан Суперлигага қўшилган. Кейинги ўринларда эса Бразилия, Грузия, Нигерия каби мамлакатлар келтирилган. Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
Сербия – 11 нафар;
Бразилия – 8 нафар;
Грузия – 7 нафар;
Нигерия – 6 нафар;
Черногория – 5 нафар;
Украина – 4 нафар;
Россия – 4 нафар;
Хорватия – 4 нафар;
Тожикистон – 4 нафар;
Япония – 3 нафар;
Қирғиз Республикаси – 2 нафар;
Албания – 2 нафар;
Ироқ – 2 нафар;
Косовo – 2 нафар;
Либерия – 1 нафар;
Польша – 1 нафар;
Колумбия – 1 нафар;
Шимолий Македония – 1 нафар;
Босния – 1 нафар;
Жанубий Судан – 1 нафар;
Легионерларнинг позицияси ва ёшлари
Легионер футболчиларнинг ёшларига аҳамият қаратсак, уларнинг кўпчилиги 25–30 ёш атрофида эканини кўриш мумкин:
18–25 ёш: 11 нафар футболчи
25–30 ёш: 31 нафар футболчи
30+ ёш: 27 нафар футболчи
Позициялар кесимида эса ҳужумчилар устунлик қилмоқда:
Дарвозабон – 5 нафар;
Ҳимоячи – 21 нафар;
Ярим ҳимоячи – 20 нафар;
Ҳужумчи – 23 нафар;
Трансфер нархлари ва энг қиммат футболчилар
“Transfermarkt“ порталининг маълумотларига кўра, Суперлигадаги легионерларнинг умумий трансфер суммаси 19 миллион 475 минг еврони ташкил этмоқда. Бу бутун чемпионатдаги умумий трансферлар қийматининг 22,1 фоиз қисмини ташкил қилади.
Энг қиммат 5 легионер футболчи:
1. Люпче Дориев (Сўғдиёна) – 1,2 миллион евро
2. Башар Ресан (Пахтакор) – 700 минг евро
3. Владимир Йовович (Нефтчи) – 600 минг евро
4. Жоeл Кожо (Нефтчи) – 600 минг евро
5. Зоир Жўрабоев (Сўғдиёна) – 600 минг евро
Легионер футболчилар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Легионер футболчилардан Зоир Жўрабоев, Шаҳрам Самиев, Жоэл Кожо, Эржан Токотаев, Ажак Риак, Башар Ресан ва Заид Таҳсин ўз мамлакатининг миллий терма жамоаси аъзолари ҳисобланадилар;
“Нефтчи“ жамоаси билан шартнома имзолаган Силванус Нимели Ўзбекистонда фаолият олиб борадиган биринчи либериялик футболчи бўлган;
“Машъал“ клуби сафига келиб қўшилган Умар Амину 2016 йил Нигерия U-23 терма жамоаси билан олимпияда ўйинларида бронза медальини қўлга киритган;
“Нефтчи“, “Бунёдкор“, “Динамо“, “Насаф“ ва “Бухоро“ клублари легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланди. Яъни 6 тадан хорижлик футболчини Лига рўйхатидан ўтказди. “Шўртан“ клуби эса бирорта хорижлик футболчи билан шартнома имзоламади.
Мазкур ҳаволада ўтган бир ой вақт давомида клублар таркибида юз берган ўзгаришлар билан батафсил танишишингиз мумкин.
Муҳаммадамин Зуҳриддинов тайёрлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг