Сунъий интеллектда шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланади
Сунъий интеллект орқали шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов бериш ва уларни ОАВ ёки Интернетда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маълум қилди.
Унга кўра, бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан муҳокама қилинган.
Муҳокамалар давомида, депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритишни кўриб чиқишган. Лойиҳада сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиш талаби назарда тутилган.
Шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланиб яратилган ахборот ресурслари ва сунъий интеллект технологиялари асосида ишлайдиган ахборот тизимлари инсон, унинг ҳаёти, соғлиғи, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини бузмаслигига оид талабни киритиш кўзда тутилмоқда.
«Миллий тикланиш» демократик партияси раҳбари Алишер Қодировнинг таъкидлашича, сунъий интеллектдан фойдаланиб, шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берган ва тарқатганларнинг иш қуроллари мусодара қилинади, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олинади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваргача жаримага тортилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг