Суд ишдан бўшатилган ходимни ишга тиклади

10:49 12 Июль 2024 Жамият
327 0

Саминжон ҲУСАНОВ«Халқ сўзи». Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасида катта ҳамшира вазифасида фаолият юритиб келган Т. И. 2023 йилда қонунга зид равишда вазифасидан озод этилган эди. У ўз лавозимига қайта тикланиш учун судга мурожаат қилди.

— Фуқаронинг даъво аризаси ўрганилиб, унга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар қўлланилгани аниқланди, — дейди МИБ бюросининг Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси Жавоҳир Мўйдинов. — Суд Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Диагностика бўлимига катта ҳамширалик иши вазифасига қайта тикланиши юзасидан қарор чиқарди. Шу йилнинг 7 июль куни қарор ижроси таъминланиб, фуқаро ўз фаолиятини аввалги иш жойида давом эттирмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?