Стратегик режалаштириш тизими янгича ёндашувлар асосида ташкил этилади
«Стратегик режалаштириш ва ривожланиш тизимини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш ва самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–394-сон, 30.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, стратегик режалаштириш ҳужжатларининг самарадорлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш Стратегик режалаштириш ва ривожланишнинг рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Бунда:
- мақсадли кўрсаткичларга масъул бўлган давлат органлари
- ва ташкилотлари томонидан ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига эришиш бўйича ҳақиқий маълумотлар, натижалар ва тасдиқловчи ҳужжатлар доимий равишда киритиб борилади;
- миллий даражадаги кенг қамровли стратегик режалаштириш ҳужжатларининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари бўйича давлат органлари рейтинги тузилади ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтингини шакллантиришда инобатга олинади;
- Рақамли платформада соҳа, тармоқ, ҳудудларни ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларидаги маблағ ажратилишини талаб қиладиган масалалар асослантирилмаган лойиҳа Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан келишилмайди.
Шунингдек, Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги томонидан ҳудудларни ривожлантириш бўйича таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш «Ислоҳотлар штаблари» билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг