Статистика: Қайси ҳудудда хусусий корхоналар кўпроқ жойлашган?
Ўзбекистон Республикасидаги хусусий корхоналарнинг сон жиҳатдан тақсимоти қандай эканлиги маълум қилинган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Хабар қилинишича, 2024 йилнинг 1 август ҳолатига мамлакатимизда 55 минг 564 та хусусий корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Энг кўп нодавлат сектордаги корхоналар кутилганидек Тошкент шаҳрида жойлашган.
Уларнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:
1) Тошкент шаҳри – 7 331 та;
2) Қашқадарё вилояти – 6 536 та;
3) Фарғона вилояти – 6 132 та;
4) Сурхондарё вилояти – 5 007 та;
5) Самарқанд вилояти – 4 821 та;
6) Хоразм вилояти – 4 470 та;
7) Навоий вилояти – 4 121 та;
8) Наманган вилояти – 3 453 та;
9) Тошкент вилояти – 3 445 та;
10) Бухоро вилояти – 2 561 та;
11) Жиззах вилояти – 2 484 та;
12) Қорақалпоғистон Республикаси – 2 119 та;
13) Андижон вилояти – 2 083 та;
14) Сирдарё вилояти – 1 001 та.
Аввалроқ, Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилишаётгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг